New York Times тадқиқотидан сўнг Facebook акциялари нархи 7,2 фоизга пасайди

Фото: Getty Images
19 декабрь куни The New York Times газетасида Facebook’нинг фойдаланувчилар шахсий маълумотлари билан махфий иши ҳақидаги мақола чоп этилди. Унга кўра, ижтимоий тармоқ Netflix, Spotify, Sony, Amazon, Microsoft, Apple, «Яндекс» каби 150 дан ортиқ компанияга маълумотлар тақдим этган.
Компаниянинг ўзида мазкур айбловлар рад этилмоқда: Facebook вакиллари ижтимоий тармоқнинг бирор бир жиҳози бегона компанияларга фойдаланувчилар рухсатисиз уларнинг маълумотларини узатишмайди.
Мақоладан кейин компания акцияси нархи 133,24 долларгача пасайди, Facebook капитализацияси 382 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2018 йил бошидан буён ижтимоий тармоқ акциялари 22 фоизга арзонлашди.
2018 йилнинг мартида, яъни Facebook’нинг фойдаланувчилар маълумотлари уланиши ва Cambridge Analytica билан боғлиқ можароларга қадар Марк Цукерберг Bloomberg Billionaires Index рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаган. Янги можародан кейин унинг молиявий ҳолати 3,96 миллиард долларга қисқарган, ишбилармоннинг ўзи эса Bloomberg рўйхатининг еттинчи поғонасига пастлаган.
Гап шундаки, The New York Times газетаси Facebook фаолиятига доир янги тадқиқотни чоп этган, у компаниянинг юзлаб ички ҳужжатлари ва ижтимоий тармоқнинг собиқ ходимлари ва шериклари билан 60 дан зиёд интервьюни ўз ичига олган.
Мақолада Facebook фойдаланувчилар шахсий маълумотларини сир тутишга берган ваъдасига қарамай, барибир яширин тарзда ўнлаб йирик технологик компаниялар билан ишлаётгани, улар билан шартномалар тузаётгани ва ёпиқ маълумотларга кириш имконини бераётгани ҳақида сўз юритилган.
Компаниялар Facebook фойдаланувчиларининг электрон почтаси, телефон рақамлари ва бошқа маълумотларига уларнинг рухсатисиз кириш имконини қўлга киритишган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди
Ўзбекистон | 22:07
-
Янгиланган йўлак ва перронлар, бузиладиган аэровокзал – Андижон халқаро аэропортидан репортаж
Ўзбекистон | 21:45
-
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди
Жамият | 21:37
-
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:18
Мавзуга оид

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида

23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди

20:42 / 17.12.2024