Трамп ИШИДга қарши Россия, Эрон ва Сурия курашиши кераклигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД террорчи гуруҳига қарши биринчи навбатда Россия, Эрон ва Сурия курашиши кераклигини, чунки улар географик яқинлик жиҳатидан унинг душманлари эканлигини билдирди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
«Суриядан кетиш сюрприз бўлгани йўқ. Бу борадаги кампанияни бир неча йил давомида олиб бордим. Россия, Эрон, Сурия ва бошқалар ИШИДнинг маҳаллий душманлари. ...Уйга қайтиш ва тикланиш вақти келди. Американи яна буюк қиламиз!» – деб ёзди у.
Чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонилганини маълум қилганди. Кейинроқ Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кета бошлаганини хабар қилди.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024