Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:04 / 21.12.2018
3489
1 дақиқада ўқилади
Чехиядаги кўмир конида портлаш. 13 киши ҳалок бўлди
Фото: REUTERS/Stringer
Чехиянинг Карвина шаҳри яқинидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Конга эгалик қилувчи OKD компанияси маълумотларига кўра, 11 нафар қурбон Польша фуқаролигига эга, қолганлар - Чехия фуқаролари.
Хабар берилишича, метан конидаги портлаш 20 декабрь, пайшанба куни, 800 метр чуқурликда содир бўлган.
Таъкидланишича, айни пайтда компания вакилларидан изоҳ олишнинг имкони бўлмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш