12:55 / 22.12.2018
26756

Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га муносиб мураббий номзодини айтди

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Алекс Фергюсон клубни ким бошқариши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шотландиялик фикрига кўра, «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлишга энг муносиб номзод.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино билан шартнома имзолаш учун «МЮ» «Тоттенҳэм»га 42 миллион евро товон пули тўлаши керак.

Фергюсон «МЮ» клубини 1986 - 2013 йилларда бошқариб, 38та соврин ютиб олган.

Top