Жаҳон | 08:15 / 22.12.2018
40315
3 дақиқада ўқилади

Россияда энг кўп ҳақ тўланадиган соҳалар маълум қилинди

Фото: Егор Алеев/ТАСС

HeadHunter иш қидириш бўйича сайт 2018 йилда Россиядаги бўш иш ўринлар динамикаси ва иш ҳақи миқдорини таҳлил қилиб чиқди.

2018 йил декабрь ҳолатига кўра:

Россияда «мутахассис» даражасидаги ходим учун ўртача кутилган иш ҳақи - 58,2 минг рубль, ўртача пастки маош - 48,7 минг рубл;

Москва ўртача кутилган иш ҳақи - 74,8 минг рубль (мутахассислар учун), таклиф қилинган ўртача - 63,9 минг рубль, амалда - тахминан 75 минг рубль;

Санкт-Петербург аҳолиси 60,2 минг рубль миқдорида маошни кутади, иш берувчилар ўртача 51 минг рубль таклиф қилади, ўртача иш ҳақи - 55,5 минг рубль;

Узоқ Шарқ федерал округи: ходимлар 53,1 минг рубль миқдорида маош сўрайди, иш берувчилар 52,6 минг рубль тўлашга рози, якунда 51 минг рублдан бир оз камроқ ҳақ тўланади;

Сибир федерал округи: кутилган - 47 минг рубль, таклиф қилинган - 42,3 минг рубль, амалда - 41,2 минг рубль;

Урал федерал округи: кутилган - 46 минг рубль, таклиф қилинадиган - 44,3 минг рубль, амалда - 41 минг рубль;

Марказий федерал округ: кутилган - 43 минг рубль, таклиф қилинадиган - 39,7 минг рубль, амалда - 40 минг рубль;

Волга федерал округи: кутилган - 42 минг рубль, таклиф қилинган - 41,4 минг рубль, амалда - 36,8 минг рубль;

Шимолий Кавказ федерал округи: кутилган - 44,3 минг рубль, таклиф қилинадиган - 37,5 минг рубль, амалда - 32,5 минг рубль;

Жанубий федерал округ: кутилган - 52 минг рубль; таклиф қилинадиган - 49,2 минг рубль; амалда - 32 минг рубль;

Шимоли-Ғарбий федерал округ: кутилган - 35 минг рубль, таклиф қилинадиган - 33,7 минг рубль, амалда - 30 минг рубль.

Тадқиқот доирасида HeadHunter, шунингдек, реал даромадга қараб профессионал соҳалар рейтингини тузди. Москвада даромад бўйича етакчилар:

Фото: Василий Кузьмиченок / ТАСС

дастурий таъминот ишлаб чиқиш (ўртача иш ҳақи 130,5 минг рубль);
АТ-консалтинг (130 минг рубль);
маълумотлар базасини бошқариш (120,6 минг рубль);
хатарлар (112 минг рубль);
стратегик режалаштириш, ташкилий ривожланиш, бизнес-жараёнлар (107 минг рубль).

Минтақалардаги етакчилар:

дастурий таъминот ишлаб чиқиш (ўртача иш ҳақи 77,9 минг рубль);
маълумотлар базасини бошқариш (74 минг рубль);
девелопмент (64,9 минг рубль);
қурилишда техник назорат (59,8 минг рубль);
АТ-консалтинг (59,6 минг рубль).

Таҳлилчилар таклиф этилаётган иш ҳақларини муайян соҳаларда баҳоладилар, ахборот технологиялари рейтингда яна етакчи бўлди:

ахборот технологиялари, тизим интеграцияси, Интернет (88,8 минг рубль, 2017 йилга нисбатан 29 фоизга ўсиш);
нефть ва газ (87,8 минг рубль, ўсиш 28 фоиз);
қазиб олиш соҳаси (80,5 минг рубль, плюс 25 фоиз);
ташувлар, логистика, омборхона, ташқи иқтисодий фаолият (69 минг рубль, плюс 20%);
оғир машинасозлик (60 минг рубль, плюс 20%).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда энг юқори иш ҳақи қайси ҳудудларда берилиши маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид