Жаҳон | 08:07 / 24.12.2018
8300
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй: Трамп Сурия бўйича қарорини бекор қилмайди

Фото: REUTERS

Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Мик Малвэнининг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қилмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Трамп бошидан «Сурия Араб Республикасида қўшинларни абадий сақлаб қолишни» истамаслиги ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ президентининг қарори ушбу масала бўйича икки йиллик иш натижаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядан транспорт ва техникани олиб чиқиб кетаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид