Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни белгиланди
Фото: Norma.uz
Ўзбекистон Республикаси президенти Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 7 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган.
Қонун билан 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
17:19 / 05.02.2026
Ҳокимликка номзодлар коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режасини тақдим этади
19:00 / 23.01.2026
Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солувчи қонунни амалга киритди
19:07 / 13.01.2026