Жаҳон | 08:13 / 24.12.2018
11530
1 дақиқада ўқилади

«Россия босқинидан ҳимоя». Тереза Мэй британиялик ҳарбийларни мақтади

Фото: REUTERS

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, британиялик ҳарбийлар мамлакатнинг «Россия босқинидан» ҳимоясини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, Мэй ҳарбийларни Солсбери кўчаларини ГРУ собиқ полковники Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган асаб-фалажловчи модда изларидан тозалаш бўйича ишлари учун мақтаган.

Қайд этилишича, Мэйнинг фикрича, Британия қуролли кучлари «Шарқий Европада иттифоқчиларни» мустаҳкамлаш ишига ҳам жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги «учинчи жаҳон уруши» ҳақида ёзганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид