Жамият | 09:26 / 24.12.2018
13131
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қашқадарёлик шахс фуқарони 150 минг долларга «ухлатди»

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2018 йил 7 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи З.Б. Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган “Корзинка” супермаркети олдида таниши, Қорасув 1-даҳада яшовчи М.М.га Қашқадарё вилоятидан гўшт маҳсулотларини олиб келиб, Тошкент шаҳрида биргаликда сотишини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 150 000 АҚШ долларини олиб кетган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида З.Б. қўлга олинган. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид