Жаҳон | 08:12 / 25.12.2018
7461
1 дақиқада ўқилади

Трамп КХДР масаласида ўзгариш борлигини маълум қилди

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРнинг ядросизланиши масаласида олға силжиш юз бергани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Шимолий Корея бўйича ишлайдиган менинг жамоам билан рождестводан олдинги брифинг - олға силжиш бор. Раис Ким билан келгуси саммитни кутмоқдаман!», - дея маълум қилди у.

Бундан олдин Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокараларда шошилмаётгани ҳақида айтганди.

Трампнинг сўзларига кўра, КХДР билан музокаралар яхши кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШнинг янги санкцияларини сиёсий провокация деб атаганди.

Мавзуга оид