Жаҳон | 12:38 / 25.12.2018
4981
1 дақиқада ўқилади

Трамп молия вазирини истеъфога чиқаришни ўйламоқда

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп молия вазири Стивен Мнучиннинг истеъфоси ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Bloomberg агентлиги хабар қилди.

Агентликнинг яна бир манбаси айтишича, Трамп Мнучиннинг келажаги борасида АҚШ фонд бозори кўрсаткичларидан келиб чиқиб қарор қабул қилади.

Bloomberg президентнинг федерал захира тизими раиси Жером Пауэллни ҳам истеъфога чиқариш режаси бўлганини эслатиб ўтмоқда.

Аввалроқ Трамп твиттерда АҚШ иқтисодиётининг ягона муаммоси Федерал захира тизими эканлигини ёзганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид