Ўзбекистон | 02:01 / 26.12.2018
3969
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ОТМлари Истанбул техника университети билан ҳамкорлик қилади

Малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Истанбул техника университети ректори Мехмет Каража бошчилигидаги Туркия Республикаси делегацияси 2018 йилнинг 18-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрига илк бор ташриф буюрди. 

Истанбул техника университети техника йўналишида малакали кадрлар тайёрлайдиган Туркиянинг энг катта университетларидан бири ҳисобланади. 1773 йида ташкил топган ушбу олий таълим муассасаси инфратузилмаси, илмий салоҳияти, факультетлар  ва талабалар сони ҳамда машҳур битирувчилари билан нафақат мамлакат балки кўҳна қитъанинг энг нуфузли университетларидан бири ҳисобланади. 

Ташриф доирасида Истанбул техника университети делегацияси аъзолари И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюриб, республикамиз олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар ҳамда илғор тажрибалар билан ўртоқлашдилар. 

Истанбул техника университети ректори Мехмет Каража Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида мавжуд технопарк имкониятлари билан яқиндан танишди ҳамда ушбу олийгоҳда пойтахт олий таълим муассасаларининг ректорлари, инновациялар ва илмий ишлар бўйича проректорлари, докторантлар ва магистрантлар учун олий таълим муассасасини илғор технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш стратегияси тўғрисида маъруза қилди. 

Жаноб Меҳмет Каража, ўз маърузасида, олий таълим муассасаларида технопарклар ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари учун инновацион ғоялар ва илғор ишланмаларни яратиш, илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини тижоратлаштириш асосида олий таълим муассасасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаси талабалари (битирувчилари) томонидан “ноу-хау”лар яратилиши орқали кичик ишлаб чиқариш фирмаларини ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш юзасидан Истанбул техника университети тажрибаси билан ўртоқлашди. 

Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов билан бўлиб ўтган учрашувда Туркия Республикаси делегацияси аъзолари билан икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликка асос солиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинувини йўлга қўйиш, техника соҳасига ихтисослаштирилган қўшма факультет (Тошкент давлат техника университети билан биргаликда) ҳамда ҳамкорликдаги илғор технопаркларни (техника йўналишидаги олий таълим муассасалари консорциуми асосида) барпо этиш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, Истанбул техника университетида яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим жараёнининг ташкил этилиши билан танишиш, ўқув дастурларининг мутаносиблигини таҳлил қилиш  ва таққослаш (қўшма факультет ташкил этиш учун), илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини ўрганиш мақсадида Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти раҳбарлари, ўқув-услубий бошқарма бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари ва олимларини Истанбул шаҳрига яқин кунларда хизмат сафарига юборишга келишилди. 

Истиқболда, академик алмашинувни амалга ошириш, қўшма таълим дастурлари ва факультетлар, илғор технопаркларни ташкил этишда нурли терапия (жумладан, протон тезлатгичлари асосидаги тиббиёт асбоб-ускуналарида инсонларни даволаш), таълим ва ишлаб чиқариш соҳаси (жумладан, муҳандислик физикаси, кимё, микроэлектроника, биотехнология соҳаларида янги ишланмаларни яратиш ва бу орқали яратиладиган маҳсулотнинг локализациясини таъминлаш), қишлоқ ҳужалиги (генетика ва ген инженерияси), архитектура ва қурилиш, дизайн, ахборот-коммуникация технологиялари (IT-технологиялари) йўналишларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда Истанбул техника университетида 360 та лаборатория, 13 та илмий-тадқиқот марказлари фаолият юритади. Таълим жараёни акредитацияланган 23 та муҳандислик дастурлари асосида амалга оширилади. Университетда фан тармоқлари ва технологияга йўналтирилган 200 дан ортиқ илмий-тадқиқот дастурлари бажарилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти