Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон гази Қозоғистон орқали транзит қилинади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзбек газининг Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиниши тўғрисида келишув имзолади, деб хабар берди «КазТрансГаз» АЖ матбуот хизмати.
«Қозоғистоннинг «КазТрансГаз» АЖ ва Ўзбекистоннинг «Ўзтрансгаз» АЖ миллий операторлари илк бор Тошкент шаҳри истеъмолчилари учун ўзбек газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали етказиб бериш тўғрисида келишув имзолади», дейилади хабарда.
Келишувга кўра, Қозоғистон ҳудуди орқали бир млрд куб метргача газ етказиб берилади.
Хабарда айтилишича, мазкур келишув Тошкент шаҳрида қишки мавсумда энергетик мувозанатни таъминлаш имконини беради.
«Газ Газли—Чимкент ва Бухоро газ тармоғи тумани — Тошкент—Бишкек—Олмаота газ тармоқлари орқали етказиб берилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026