Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада Ислом Каримов номидаги кўча пайдо бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри маслиҳати (ҳокимияти) қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди.
Маслиҳатнинг навбатдан ташқари сессиясида 185 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган.
Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.

Қайта номланган кўчалар шаҳарнинг 5 та туманида жойлашган. Кўчалар номини ўзгартириш бўйича ишлар 2018 йил бошида аҳолининг кўплаб шикоятларидан кейин бошланган. Шаҳардаги номсиз ёки бир хил номдаги кўчалар аҳолига салбий таъсир кўрсатган. Мисол учун, бунинг натижасида тез ёрдам, полиция чақиртириш ва шу каби вазиятларда қийинчиликлар юзага келган.
Ҳозирда Олмаотада 2,5 мингга яқин кўча бўлиб, улардан 349таси бир хил номларга эга бўлган. Мисол учун, шаҳарда Абай номли 12 та, Жабаев номли 13 та, Райимбек ботир номли 8 та ва шу каби номи бир хил кўчалар талайгина бўлган.
Мавзуга оид
18:15 / 29.06.2026
Каримовга ҳайкал ўрнатган бўлардим, унинг ёпиқ сиёсати қирғиз ва қозоқларга имконият яратди — Асқар Акаев
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
14:10 / 19.03.2026