Қўқон шаҳрининг бош солиқчиси тайинланди
Мақсуд Маматханов Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати хабар берди.
М.Маматхонов 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2009 йилда Фарғона Давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
У меҳнат фаолиятини 2009 йилда Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида Ахборот-тизимлари шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. М.Маматхонов ҳозирга қадар вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритган.
Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, раиснинг биринчи ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланганди. Шу куни унга 4 нафар ўринбосар тайинланди, улардан бири Иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев бўлганди.
30 декабрь куни Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ ва унга ўринбосар тайинланди.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024
Қўқонда ўғирланган автомобил пачақланган ҳолда топилди
15:06 / 11.07.2024