Жамият | 12:13 / 01.01.2019
8696
1 дақиқада ўқилади

Тўрақўрғондаги уйда ёнғин. Бир кишининг жасади топилди

2018 йил 31 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшаган А.Р.нинг уйида электр иситиш печига кўрпача тегиб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин қўшнилари томонидан ўчирилган ва ёнғин ўчириш вақтида А.Р.нинг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид