Жаҳон | 10:40 / 03.01.2019
23930
1 дақиқада ўқилади
Макрон Россияга украиналик денгизчилар бўйича чақириқ билан чиқди
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Елисей саройи.
Қайд этилишича, Макрон «Россияни қўлга олинган украиналик денгизчиларни имкон қадар тезроқ озод қилиш ва 2018 йилнинг 25 ноябрида Керч бўғозида юз берган ҳодисадан сўнг эгаллаб олинган кемаларни қайтаришга чақирди».
Украинанинг 10 областида бўғоздаги ҳодисадан кейин 30 кунлик муддатга ҳарбий ҳолат жорий этилди. 26 декабрда ҳарбий ҳолат режими тугади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда 10 та минтақага катта эътибор қаратилиши айтилганди.
Мавзуга оид
09:31
ГУР: Дронлар Украина чегарасидан 2000 км узоқликдаги нишонларга ҳужум қила олади
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
21:41 / 27.12.2024
Россиянинг Саратов областида мигрантларга яна 3 соҳада ишлаш тақиқланди
20:59 / 27.12.2024