Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ БМТ билан инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот қилмай қўйди
АҚШ давлат департаменти БМТнинг АҚШ ҳудудида инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ эҳтимолий ҳолатларига тааллуқли мурожаатларига жавоб бермай қўйди. АҚШ президенти маъмурияти бутун дунёдан мустақил экспертларнинг 13 та мурожаатига жавоб бермаган.
Жавобсиз қолган мурожаатлардан бир қатори Мексика билан чегарада Марказий Америкадан келган муҳожирлар оилаларининг бир-биридан айирилиши билан боғлиқ вазиятга тааллуқлидир.
Бундан ташқари, Дональд Трамп президентлик қилишни бошлагандан буён Оқ уй БМТ экспертларига АҚШга келиш таклифини узайтириб бермаган. Мутахассислар расмий ташриф бўлмаса, мамлакат ҳақида доклад тайёрлаб, уни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига тақдим қила олмайдилар.
Давлат департаменти бу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.
Мавзуга оид
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026