Ўзбекистон | 14:03 / 04.01.2019
13443
2 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш соддалаштирилади

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тизимини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 мартга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

кўчмас мулк объекти кадастр йиғма жилдини соддалаштириш, кадастр паспортини электрон тизимга ўтказиш;

кўчмас мулк объектларига оид битимлар нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилганда битим ҳақидаги маълумотларни базага киритиш ва мулк ҳуқуқини онлайн рўйхатдан ўтказиш;

кўчмас мулкни бегоналаштириш учун битимларни тузишда кадастр органлари томонидан амалга ошириладиган техник инвентаризация ўтказиш талабини бекор қилиш;

кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун Интернет тармоғи орқали буюртма бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид