Ўзбекистон | 16:43 / 04.01.2019
26768
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сир сақланадиган маълумотлар рўйхати қайта кўриб чиқилади

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда фойдаланишга чекловлар мавжуд маълумотлар рўйхати қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

инвестиция ва юқори технологияларни жалб этишга тўсиқ бўлаётган чекловларни бекор қилиш;

нефть ва газ тармоғига оид ёпиқ маълумотларни хатловдан ўтказиб, улардан очиқ фойдаланиш имконини яратиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ сир сақланадиган маълумотлар рўйхатини, тегишли тармоқлар рўйхатларини қайта кўриб чиқиш;

геодезия ва картография соҳасида давлат сирларини сақлаш ва очиқ фойдаланиладиган картографик материалларни яратиш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 апрель, ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид