Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой аҳолиси 70 йил ичида илк бор камайди
2018 йилда Хитой аҳолиси 1,27 миллион кишига камайди, деб хабар берди Agence France-Presse.
Пекин университети иқтисодчи олими Су Цзянь ва Висконсин университетининг туғилишлар бўйича мутахассиси И Фусянь статистика маълумотлар таҳлилидан сўнг ана шундай хулосага келди.
Олимлар Хитойда бола туғилиши 2017 йилга нисбатан 2,5 миллионтага камайганини ҳисоблаб чиқишди.
Хитойда аҳоли сони камайиши 70 йил ичида илк бор қайд этилди. И Фусяннинг фикрича, бу жараён бундан кейин ҳам давом этиши мумкин. У туғилишнинг камайишини туғруқ ёшидаги аёллар сонининг камайиши ва таълим, яшаш тиббий хизматлар харажатларининг ошиб бориши билан боғламоқда.
Хитой аҳолиси сони ҳақидаги расмий маълумотлар январь ойи охирида эълон қилиниши режалаштирилган. Хитой миллий статистика бюросининг билдиришича, 2017 йилда Хитой аҳолиси 1,39 миллиард кишини ташкил этган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:10 / 01.07.2026