АҚШнинг собиқ мудофаа вазири вафот этди
Америкалик олим ва сиёсатчи, АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Гарольд Браун 91 ёшда вафот этди. Бу ҳақда директорлар кенгаши таркибига Браун кирган RAND илмий-тадқиқот маркази маълум қилди.
The New York Times нашрининг Брауннинг қизи Деборага иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Браун Ранчо Санта-Федаги (Калифорния) уйида 4 январда ҳаётдан кўз юмган. Брауннинг ўлимига ошқозоности бези саратони сабаб бўлган.
Собиқ бош вазир 1927 йилда Нью-Йоркда туғилган. 1965 йилдан 1969 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вазири, 1977-1981 йилларда АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер маъмуриятида мудофаа вазири лавозимини эгаллаган. У АҚШ мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилган илк олим бўлган.
Браун мудофаа вазири бўлган вақтда АҚШ ва собиқ иттифоқ ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш доирасида кескинлашган. Браун 1979 йилда собиқ иттифоқ билан стратегик қуролларни чеклаш келишувини (ОСВ-II) тузиш бўйича музокараларда фаол иштирок этган. Бироқ келишув Брауннинг саъй-ҳаракатларига қарамай, АҚШ конгресси томонидан ратификация қилинмаган, аммо кейинроқ ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳақидаги бошқа келишувларнинг имзоланишига асос бўлган.
Шундан кейин Браун Пентагонни тарк этиб, бир қатор илмий-тадқиқот марказларида ишлаган. Шунингдек, IBM компаниясида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган.
Браун хавфсизлик ва миллий манфаатлар ҳимоясига қўшган ҳиссаси учун АҚШнинг “Президент Озодлик медали” ва энергияни ўрганиш, қўллаш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий ва техник ютуқлар учун бериладиган “Энрико Ферми мукофоти” билан мукофотланган.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024