17:26 / 07.01.2019
25190

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига янги тузилмалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга мувофиқ, вазирлик тизимига қуйидаги янги тузилмалар киритилди:

малакани баҳолаш марказлари;

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;

касб-ҳунар коллежлари;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;

“Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” МЧЖ;

Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;

олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.

Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида “бир дарча” принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ вазирлик ихтиёридаги 2-Тошкент юридик коллежи Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди.

Top