Жаҳон | 21:44 / 07.01.2019
7472
1 дақиқада ўқилади

Кения 2018 йилда туризмдан бир ярим миллиард доллардан ортиқ даромад топди

Фото: kenya-info

Кенияда туризм саноатидаги даромадлар 2017 йилдагига нисбатан ўттиз фоизга ошди ва 1,55 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар берди Standard Media.

Мамлакат Туризм вазирлигининг билдиришича, халқаро туристлар сони 1,4 млндан икки млн кишига ўсган.

Кенияга энг кўп туристлар АҚШ, Танзания, Уганда, Буюк Британия, Ҳиндистон, Хитой, Германия, Италия, ЖАР ва Франциядан келган.

Туризмдаги даромадларнинг ошиши сиёсий барқарорлик, хавфсизлик, авиация секторидаги ривожланиш, инвесторларнинг ишончи ҳамда хорижлик юқори мартабали шахсларнинг ташрифи кўпайганлиги билан изоҳланмоқда.

Ўтган йили Кенияга Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ва собиқ президенти Барак Обама ташриф буюрган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид