Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳмонхоналарда транспорт хизматларини кўрсатиш тартиби соддалаштирилади
Меҳмонхоналарда сайёҳлар учун транспорт хизматларини кўрсатиш тартиби соддалаштирилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ахборот-таҳлил маркази президентнинг янги қарорига асосланиб, Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
Юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг аксариятида транспорт хизматлари кўрсатилади: аэропорт, темирйўл/автовокзалдан меҳмонхонагача ва аксинча, шу билан бирга, туристик объектларга. Илгари бундай транспорт хизматларини кўрсатиш учун меҳмонхоналардан лицензия олиш талаб қилинар эди, энди бундай талаб бекор қилинади.
Шунингдек, аҳоли ва хорижий фуқароларга шаҳарлараро ташувларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида мамлакат ичида номунтазам йўналишлар бўйича автобус ёки микроавтобусларда транспорт хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳам соддалаштирилади. Уларга шаҳар ва унинг атрофи бўйлаб ташувларни амалга ошириш учун қўшимча лицензия олиш талаби бекор қилинади.
Бундан ташқари, бир меҳмонхонага қарашли ҳар бир савдо нуқтаси учун алкоголь маҳсулотларни сотишга алоҳида рухсат берувчи ҳужжат талаб қилинар эди. Янги қарор билан мазкур талаб ҳам бекор қилинади. Энди меҳмонхона бир марталик рухсат гувоҳномаси асосида алкоголь маҳсулотлар сотувларини амалга оширувчи бар, мини-бар, кафе, ресторанлар фаолиятини йўлга қўйиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026