Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ойга қўниш Хитойга бошқа галактикаларни ўрганишда ёрдам беради
Ойнинг орқа томонига қўниш Хитойга бошқа галактикаларни тадқиқ қилиш ишларини тезлаштириш имконини бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.
3 январь куни Хитойнинг «Чанъэ-4» аппарати Ой орқа томонига биринчи бўлиб қўнди.
Агентликнинг таъкидлашича, бу «космик пойгада узоқ вақт иккинчи даражали ўйинчи сифатида кўрилган давлат учун катта олға силжиш». Bloomberg’нинг ёзишича, космос масалалари бўйича экспертлар хитойликлар маҳоратини Ойга космик аппарат қўниши жараёнида баҳолашди.
Экспертларнинг фикрича, бундан кейин Хитой, Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича қисқа муддатли имкониятлар «минимал бўлиши мумкинлигига» қарамай, космик тадқиқотлар учун узоқ муддатли оқибатларга таяниши мумкин, дейилади материалда.
«Хитой ўн йилдан кейинги нарсалар ҳақида ўйламоқда. АҚШ - президентлик муддати миқёсида», - дея таъкидлаб ўтди Нотрдам университетидан бўлган Клайв Нил.
Унинг қайд этишича, энди Хитой ўз имкониятларини нисбатан мураккаб миссияларда синаб кўриши мумкин. Бошқа экспертлар таъкидлашича, хитойликлар аппаратни Ойнинг тескари томонидан қолдиришганидан сўнг, уларга Ер юзасини эгувчи, узоқ космик маконни ўрганишда халақит берувчи электромагнит тўлқинлар тўсиқ бўлмайди.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026