Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги шатдаун тарихдаги энг узоғи бўлиши мумкин
Фото: REUTERS/Joshua Roberts
АҚШдаги ҳозирги шатдаун мамлакат тарихида энг узоқ давом этган шундай жараёнларнинг учлигига кирди, деб хабар бермоқда TIME.
Душанба, 7 январь ҳолатига кўра, федерал муассасалар 16 кун ишламади.
Федерал муассасалар ёпилиши эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджетни тасдиқлаш схемаси 1976 йилдан қўлланила бошланди. Ўтган вақт ичида шатдаун 21 маротаба қайд этилди. Энг узоқ вақт давомида ҳукумат 1978 ва 1995-1996 йилларда ишламаган.
1978 йилда Жимми Картер жамоатчилик ишлари тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек, атом авиаташувчиси яратишни назарда тутувчи мудофаага харажатлар бўйича қонун лойиҳасига вето қўйди. Ўшанда шатдаун 18 кун давом этди. Рекорд Билл Клинтоннинг президентлик даврида ўрнатилди. Ўшанда унда вакиллар палатаси спикери Ньют Гингрич билан ички харажатларни қисқартириш юзасидан можаро юз берди, федерал муассасалар 21 кун ишламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг энг йирик учта телеканали Дональд Трампнинг миллатга фавқулодда мурожаатини намойиш этишга рози бўлганди.
Мавзуга оид
23:00 / 27.03.2026
Россиялик депутатлар кўп йиллар давомида биринчи марта АҚШ Конгрессига борди
22:20 / 27.03.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни уран концентрати ишлаб чиқарувчи заводга зарба беришда айблади
21:39 / 27.03.2026
Эрон ва АҚШ музокаралари: ҳақиқатми ё пропаганда?
19:31 / 27.03.2026