Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео ИШИД кучларининг 99 фоизи АҚШ томонидан йўқ қилинганини айтди
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилишича, Қўшма Штатлар ИШИД террорчилик гуруҳининг 99 фоизини йўқ қилди. Бу ҳақда ТАСС Давлат департаменти хабарига таянган ҳолда маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Сурияда «жуда муваффақиятли кампания» ўтказди. Шунингдек, унинг ваъда беришича, Қўшма Штатлар собиқ президент Барак Обама маъмурияти даврида юз берган ҳолат - ИШИДнинг кучайиши яна такрорланишига йўл қўймасликни жиддий тарзда кузатиб боради.
«Биз ИШИДнинг 99 фоизини йўқ қилдик. Ҳар бир янгилик материали шундан бошланиши керак. Тўғрими? Ҳамма розими?» - дея маълум қилди Помпео.
Помпео Уммонга парвоз қилаётган вақтда, самолёт бортида журналистларга шундай баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Сурияда ИШИД устидан ғалаба ҳақида эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026