Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда вазирлар маҳкамаси ваколатлари чеклаб қўйилди
Буюк Британия парламентининг жамоатлар палатаси Brexit келишувсиз юз берадиган бўлса, ҳукумат ваколатларини чеклаб қўйиш учун овоз берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 303 нафар депутат ҳукуматнинг бюджет қонун лойиҳасига ўзгартишларни қўллаб-қувватлаган.
Қайд этилишича, овоз бериш якунлари Британия бош вазири Тереза Мэй вазирлар маҳкамасининг Brexit шартлари бўйича парламентда овоз беришдан олдин заифлигига яна бир исбот бўлди.
Шу билан бирга, ўзгартишлар Британия вазирлар маҳкамасининг бир қатор молиявий ваколатларини чеклайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Guardian Британияда «қаттиқ» Brexit ҳолатига минглаб полициячилар тайёрланаётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:11
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026