Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция шарқида Mirage 2000D қирувчи самолёти йўқолиб қолди
Фото: Lodoïs Gravel. France 3 Lorraine
Франция ҲҲКга қарашли Mirage 2000D қирувчи самолёти мамлакат шарқида радарлар экранидан ғойиб бўлди, деб хабар берди France Info радиостанцияси.
Бортида икки киши бўлган самолёт Нанси-Ошдаги авиабазадан туш пайтига яқин ҳавога кўтарилган. Қирувчи самолёт Юра тоғли маскани устидан учиб ўтаётганида у билан алоқа йўқолган.
Департамент префектураси йўқолган самолётни қидириб топиш бўйича операция бошлади.
Dassault Mirage 2000 – Франциянинг 1970-йилларда ишлаб чиқарилган қирувчи самолёти.1990-йилларда 2000D самолёти модификация қилинган бўлиб, жами 86та 2000D самолёти ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
13:21
Франция Россиянинг “соя флоти” танкерини қўйиб юборади
10:10 / 29.01.2026
Францияда Grinch танкерига нисбатан чеклов жорий этилди
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
09:32 / 26.01.2026