Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки нефть нархи пасайишини тахмин қилди
Фото: Егор Алеев/ТАСС
Жаҳон банки келгуси икки йил учун нефтнинг ўртача нархи прогнозини бир баррель учун 67 долларгача туширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
ЖБнинг фикрича, ривожланаётган иқтисодиётга эга бозорларда нефтга талабнинг камайиши жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Таъкидланишича, вазият ОПEК давлатларининг нефть қазиб олиш бўйича келишувларига ҳам боғлиқдир.
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда ОПEКнинг нефть қазиб олишни камайтириш бўйича битими тафсилотлари «бозор томонидан тўлиқ тушунилмаган».
Аввалроқ, Brent маркали нефть нархи 3%га кўтарилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2018 йилда рекорд сондаги нефть танкерлари темир-терсакка топширилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
10:09 / 24.02.2026