Жаҳон | 11:25 / 11.01.2019
7314
1 дақиқада ўқилади

CNN: АҚШ Суриядан ҳарбий техникани олиб чиқишни бошлади

Фото: Reuters/ Matthew Crane

АҚШ армияси Суриядан ҳарбий техникани олиб чиқишни бошлади, дея хабар қилмоқда CNN телеканали манбаларга таянган ҳолда.

Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги кунларда америкалик ҳарбийлар «ер устида жойлаштирилувчи ҳарбий техниканинг» биринчи партиясини олиб чиқиб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ қўшинларини олиб кетмаса ҳам Сурия шимолига юриш қилиши хабар берилганди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли хабарига кўра, Сурия шимоли-шарқида режалаштирилган Туркия амалиёти Америка қўшинларининг минтақадан олиб чиқилишига боғлиқ эмас. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид