Фан-техника | 07:41 / 11.01.2019
39988
1 дақиқада ўқилади

Павел Дуров Telegram Messenger LLP компаниясини тугатишга қарор қилди 

Фото: Albert Gea / Reuters

Telegram мессенжерини ишлаб чиққан Павел Дуров Telegram Messenger LLP компаниясини тугатишга қарор қилди. Дастурчи бу қарорни Telegram мессенжери Роскомнадзорнинг интернетда маълумот тарқатишни ташкиллаштирувчилар рўйхатига киритилгандан кейин қабул қилган.

Бу рўйхатга кирувчилар Россия Федерал хавфсизлик хизматига фойдаланувчилар ёзишмаларини дешифровкалаш калитларини тақдим қилишлари шарт. Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари Россияда сақланиши лозим.

Шу сабабли Дуров Буюк Британия юридик шахслари давлат рўйхатига компаниясини тугатиш илтимоси билан мурожаат қилган. Дуров ушбу аризани 2018 йил 19 декабрда топширган. Бу қарор Telegram’нинг блокланишига таъсир қилмайди.

Мутахассисларнинг фикрича, компаниянинг тугатилиши Дуров бизнеси структурасининг ўзгартирилиши мумкинлиги билан боғланган. 

Компания 2014 йил февралда ташкил этилган. Telegram мессенжери ФХХнинг талабини бажаришдан бош тортиш сабабли Россияда 2018 йил апрелида блокланган. Мессенжерни блоклаш Роскомнадзор сўраган, жавобгар Telegram Messenger LLP ҳисобланади.

Мавзуга оид