Президент иқтисодий ва инвестициявий лойиҳалар бўйича кўрсатмалар берди
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Тойлоқ туманидаги Pet Agro Oil қўшма корхонасида бўлиб, ёғ-мой ишлаб чиқариш технологиясини кўздан кечирди.
Корхона 2017 йилда Шимолий Ирландиянинг Nortec Estate LLP компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг Tony Green фирмаси томонидан ташкил этилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва қадоқлашга ихтисослашган. Италия, Австрия, Туркия, Швейцария, Ҳиндистон, Болгария ва Хитой давлатларидан 7 миллион долларга замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган.
Бугунги кунда корхона фаолиятини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада кунига 350 тонна ўсимлик ёғи, 3 минг тонна томат пастаси, 2 минг 500 тонна олма концентрати ишлаб чиқарилади. Корхона тўлиқ қувват билан ишлагач 800 нафар кишининг бандлиги таъминланади.
Шу ерда Самарқанд вилоятига хорижий инвестицияларни жалб этиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
2019 йилда вилоятда 355 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган. Ўзбекистоннинг Хитой, Туркия ва Испаниядаги элчихоналари ҳамда Грециядаги консулхонаси вилоят туманларига бириктирилган.
Ушбу ваколатхоналар раҳбарлари маҳаллий ҳокимликлар билан бирга шакллантирилган инвестиция лойиҳаларини тақдим этди.
Давлат раҳбарига Хитойнинг Henan Wanbang Selected Supply Chain Management Co. LTD компанияси томонидан чорвачилик кластерини қуриш бўйича лойиҳа концепцияси, Булунғур, Жомбой ва Пайариқ туманларида чорвачилик кластерига танланган ер майдонлари, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва «Томорқа хизмати» МЧЖ фаолиятини кенгайтириш вазифалари ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024