Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла Перуни элчихонага ҳужумда айблади
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреасанинг маълум қилишича, Перу пойтахти Лима шаҳридаги элчихонага ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.
Венесуэла ТИВ раҳбарининг қайд этишича, Перу ҳукумати ҳужумга жавобгар саналади. Унинг қўшимча қилишича, «жиноятчилар тўдаси» дипломатик миссия биносига кирган, бироқ у улар нима қилганига аниқлик киритмади. Жабрланганлар ва мол-мулкка етказилган зарар ҳақида маълумот ҳам йўқ.
«Биз Вена конвенцияси бажарилишини талаб қиламиз», - дея хулоса қилган вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина венесуэлалик амалдорлар учун мамлакатга киришни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
09:37 / 29.06.2026
Венесуэладаги зилзила: вайроналар остидагиларни қутқаришга жуда кам вақт қолмоқда
00:11 / 28.06.2026
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1400 нафардан ошди
08:59 / 27.06.2026
Венесуэладаги зилзила: қурбонлар сони 920 нафардан ошди
09:18 / 26.06.2026