Жамият | 16:47 / 12.01.2019
7019
1 дақиқада ўқилади

Пулини бўлиб тўлаш шарти билан «Матиз» олиб, ваъдасини бажармаган шахс ушланди

2018 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил март ойида Чилонзор тумани 16-даҳада яшовчи У.И. “Сергели ихтисослашган автомашина бозори” МЧЖ ҳудудида фуқаро Г.Р.га тегишли “Матиз” русумли автомашина пулини бўлиб тўлаш шарти билан 13 000 АҚШ долларига келишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у автошинани олиб кетган ва шу кунга қадар пулларни ҳам, автомашинани ҳам бермаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида У.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид