Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги яна учта аэропорт ходимлари иш ташлашга чақирилди
Германия Verdi хизмати ходимларининг касаба уюшмалари иттифоқи Лейпциг/Галле, Дрезден ва Эрфурт аэропортларининг хавфсизлик хизмати ходимларини 15 январь куни иш ташлашга чақирди. Бу ҳақда касаба уюшмалари иттифоқи баёнотида маълум қилинди. Аввалроқ Verdi Майндаги Франкфурт шаҳри аэропортида иш ташлаш бўлишини маълум қилганди.
"Тўрт марта ўтказилган натижасиз музокаралардан сўнг иш берувчига талабларимиз бажарилмаганини кўрсатишга мажбурмиз", дейилади баёнотда.
Verdi Германиядаги аэропортлар хавфсизлик хизмати ходимларининг ойлик маоши бир хил – слатига 20 евро бўлишини талаб қилмоқда. Ҳозирда ойлик маошлар ҳудудларга ва ходимнинг нима билан шуғулланиши – йўловчилар, юклар ёки маҳсулотларни текширишига қараб турлича миқдорда берилади.