Жаҳон | 18:48 / 13.01.2019
9980
1 дақиқада ўқилади

Польша Калининград кўрфазида орол барпо этади

Фото: РИА Новости

Польша минтақавий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Калининград кўрфазида сунъий орол барпо этади, деб хабар берди Onet нашри.

Орол Польша ҳудудий сувларига тупроқ тўкиш орқали ҳосил қилинади. Хабар қилинишича, орол денгиз сатҳидан 2-3 метр баландликда, узунлиги икки ва эни бир километр атрофидаги тухумсимон шаклда бўлади.

Нашр маълумотларига кўра, орол қурилиши 880 миллионов злотийга тушади (239 млн доллар).

Ундан туристик мақсадларда фойдаланилмайди, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид