GoodHousekeeping: 2019 йилда Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун 5 сабаб
Марказий Осиёнинг энг кўркам мамлакатларидан бири бўлган Ўзбекистон сайёҳларни ўзининг ажойиб Буюк Ипак йўли мероси, салобатли масжидлари, миноралари ва сершовқин бозорлари билан мафтун қилиб келади, деб ёзади GoodHousekeeping нашри.
Афсонавий Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган мамлакат дам олиш учун ҳар томонлама салоҳиятли маскан ҳисобланади. 2019 йил Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун энг мукаммал давр. Нима учун дейсизми?
1. Энди сизга виза керак бўлмайди
2019 йилнинг 1 февралидан 45 мамлакат, жумладан Буюк Британия ва Австралия, Янги Зеландия, Канада каби Европа мамлакатлари фуқаролари учун 30 кунгача муддатга Ўзбекистонга саёҳат қилишга виза керак бўлмайди. 2016 йилда давлат раҳбари этиб сайланган Шавкат Мирзиёев мамлакатни глобал туризм ва инвестициялар учун очиш мақсадида қатор ислоҳотлар ҳақида эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилдан ЮНЕСКО жаҳон меросига кирган тарихий ҳудудлар, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини боғловчи тезюрар темир йўл тармоғи шарофати билан туризм ривожи 40 фоизга ошгани кузатилган.
2. Ўзингиз учун Марказий Осиё ошхонаси дурдоналарини кашф қилинг
Ўзбекистонда тўйимли таомлар кўп - чучварадан тортиб то қўй гўштидан тайёрланган кабобларгача. Аслида қўй ва қўзичоқ гўшти ўзбек таомларида кенг қўлланилади. Ўзбекистоннинг энг машҳур миллий таоми - палов, яъни гуруч, гўшт, сабзи, пиёз ва зираворларни ўзида жамлаган таом. Палов одатда оилавий тадбирлар, тўй ҳамда байрам кунлари тортиқ қилинади.
Асрлар давомида Ўзбекистонда Бухоро яҳудийлари ҳам истиқомат қилади ҳамда мамлакат урф-одатлари ва маданиятига ўз ҳиссасини қўшиб келади. Бухоронинг баъзи анъанавий таомлари - саримсоқ соусли қовурилган балиқ, ош-палов - мол ва товуқ гўштидан тайёрланган гуручли таомнинг ўзига хос варианти.
3. Жаҳоннинг энг қадимий меъморчилик дурдоналарини ўз кўзингиз билан кўринг
Замонавий Ўзбекистон қадим ислом дунёсининг маданий ва илм-фан маркази бўлган шаҳарлардан ташкил топган, шунинг учун у ерда қатор меъморчилик дурдоналари жойлашган. Масалан, Буюк Ипак йўли бўйидаги Бухоро шаҳрида 365 масжид мавжуд, Хиванинг ўрта аср савдо маркази эса саҳрода ажойиб сақланиб қолган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони бетакрор - ферузаранг гумбазлар, нақшинкор мадрасалар, салобатли аркалар ва баланд миноралар. Аждодлар меросига яқинлашишни истасангиз, Ўзбекистон бунинг учун айни муддао.
4. Ажойиб манзараларни кашф қилинг
Ўзбекистон - географик жиҳатдан ранг-баранг мамлакат, ундан саҳролар, яшил водийлар ҳамда қорли тоғлар ўрин олган.
Тарихан Қошғар, Самарқанд ва Фарғона водийсини бирлаштирувчи Буюк Ипак йўли йўналиши Ўзбекистон шарқидан Қирғизистон жануби ва Тожикистон шимоли томон ўтган. Денгиз сатҳидан 2268 метр баландликда жойлашган Қамчиқ довонидан атрофга гўзал манзара очилади.
5. Амалий санъат намуналарини кўринг
Ипакчилик Ўзбекистондаги муҳим соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ерда ипак матонинг тайёрланишини бошидан охиригача ўз кўзингиз билан кўриб гувоҳ бўлишингиз ва ажойиб кийим-кечак предметлари ҳамда гиламларни сотиб олишингиз мумкин.
Ўзбек маданиятининг яна бир муҳим қисми - таом ва пишириқлар тайёрлаш. Доира шаклидаги ўзбек нони анъанавий тандирда ёпилади.
Мавзуга оид
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
18:12 / 28.11.2024
Энди Арктика яқинроқ. Гренландияда янги халқаро аэропорт очилади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
16:33 / 25.11.2024