Ўзбекистон | 09:50 / 16.01.2019
30806
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2018 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин оширди

Фото: GM Uzbekistan

2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 213,28 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 57,4%га кўпдир.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш 12 фоизга ошган - 4,23 мингта донагача.

2018 йил январь-декабрь ойларида республикада 949 дона автобус ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,2 фоизга кам.

2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилиши 158,75 мингта донани ташкил қилди, 2017 йил январь-декабрига нисбатан ўсиш 73,3%ни ташкил этди.

2018 йил январь-декабрь ойларида тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,39 мингта донани ташкил қилди, бу 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,4 баравар кўп.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид