Ўзбекистон | 11:29 / 16.01.2019
19220
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 25000 доллардан ортиқ пуллар ноқонуний муомаладан чиқарилди

Фото: Getty Images

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро А.М. ва Ж.Қ.лар олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини 8470 сўмдан ҳисоблаб, 10000 АҚШ долларини 84,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар.

Бундан ташқари, тадбир давомида фуқаро А.М.дан 15200 АҚШ доллари, фуқаро Ж.Қ.дан 5000 Россия рубли ва 200 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид