Ўзбекистон | 10:18 / 17.01.2019
2593
1 дақиқада ўқилади

Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий Уммоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уммон Султонлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийни қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қила туриб, вазир элчини илиқ қарши олган, Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ишига муваффақият тилаган.

Суҳбат давомида ўтган йилнинг сентябрь ойида Маскат шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси очилиши Ўзбекистон – Уммон мулоқотига тизимлилик ва ўсувчанлик тусини бериш имконини яратишига ишонч билдирилди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби борасида фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид