Жаҳон | 15:30 / 17.01.2019
8203
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШни икки хил ёндашувда айблади

Фото: AP

Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди, у Россия ва Хитойни тийиб туриш учун ядро қуролидан фойдаланишни назарда тутади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар кўп бора бошқа мамлакатлардан қуроллар ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадқиқотларни камайтиришни талаб қилган.

«Шу билан бирга, АҚШ ўз оммавий қирғин қуролларини ривожлантиришда давом этиши ҳақида маълум қилмоқда. Бу - икки хил стандартлар», - дея айтиб ўтди Чуньин.

Унинг умид билдиришича, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа доимий аъзолари билан биргаликда глобал барқарорликка кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ядро қуролидан Россия ва Хитойни тийиб туриш учун фойдаланмоқчи экани хабар қилинганди.

АҚШ ракеталардан мудофаа бўйича янги стратегияси шуни назарда тутадики, бунда мамлакат ядро қуролини Россия ва Хитойни тийиб туришнинг асосий воситаси сифатида кўришда давом этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид