19:30 / 18.01.2019
27546

Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони бир йилда қанчага ўсгани айтилди

Фото: minsknews

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 январь ҳолатига 2510,8 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилда 45,9 минг кишига ёки 1,9%га ўсган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 46,3 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 18,6 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,9 га (2017 йилнинг мос даврида 17,7 промилле бўлган) ўсди.

2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 15,7 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, шундан 581 нафари 1 ёшгача вафот этган болалар сонига тўғри келмоқда. Ўлим коэффициенти 6,3 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 га камайди (2017 йилнинг мос даврида 6,7 промилле бўлган). 

Пойтахт аҳолисининг табиий ўсиши 30,6 минг кишини ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 минг кишига ўсиши (2017 йилнинг мос даврида 26,7 минг киши бўлган) кузатилди.

ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 20,3 мингта никоҳ ва 4,3 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди.

1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8,2 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 га ўсди (2017 йилнинг мос даврида - 7,8 промилле бўлган).

Никоҳдан ажралиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 1,7 промиллени ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега (2017 йилнинг мос даврида 1,5 промилле бўлган) ўсган.

Top