Light | 00:19 / 18.01.2019
6088
1 дақиқада ўқилади

Хитойда бошқотирма–шар кўринишидаги театр қурилади

Буюк Британиядаги Steven Chilton Architects архитектура бюроси театрнинг хитойча бошқотирма кўринишидаги ғаройиб лойиҳасини ишлаб чиқди. Бино Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида қурилади. У улкан шар кўринишида бўлиб, унинг ичига 2000 нафар томошабин сиғади.

Конструкция темир бетондан, ташқи қоплами шиша толадан ишланади. Қопламни безаб турувчи нақш сунъий идрок томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу бетакрор театр қандай бўлишини ўзингиз бир кўринг-а.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид