Технология | 00:11 / 18.01.2019
7516
2 дақиқада ўқилади

Хитойда машинистсиз ишлайдиган рельссиз поездлар пайдо бўлади

Хитойнинг Чжучжоу шаҳрида ғаройиб электропоездлар ўз қатновини бошлади, уларга анъанавий тушунчадаги рельслар керак эмас. Бу жуда қулай, чунки рельс йўлини ётқизиш зарурияти йўқ. 

Хунань провинциясидаги Чжучжоу шаҳри Хитой шаҳарларида рельссиз поездлар синов лойиҳасини амалга ошириш учун танлаб олинди. Бундай транспортнинг илк нусхаси бир йил аввал шаҳар кўчалари бўйлаб юрган. 500 нафаргача йўловчини сиғдирадиган таркибни ҳаракатлантириш учун одатий рельслар эмас, асфальт қопламасига суртиладиган махсус йўл белгиси зарур. Электропоезд махсус датчиклар билан жиҳозланган, у рельс белгисига қараб таркибни йўналтиради. Бундай поездга металл рельслар ҳам, машинист ҳам керак эмас. 

Таркиб соатига 70 кмгача тезликда ҳаракатлана олади. У атроф-муҳит учун хавфсиз, чунки қувватлантирилган батарея ҳисобига ишлайди. Рельссиз поездлар тизими нафақат экологик тоза, балки метро ёки трамвай йўлларини ётқизишга таққослаганда молиявий харажатлар нуқтаи назаридан ҳам қулай. 

Рельссиз транспорт лойиҳаси жуда самарали дея тан олинди ва бундай поездлар тизими кейинчалик Хитойнинг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид