Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси гаров пули эвазига озод этилди
Катта миқдорда давлат маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ерик Утембаев гаров пули эвазига озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Nur.kz нашри хабар берди.
“Остонанинг ихтисослашган туманлараро тергов суди гумонланувчи Утембаев Ерик Митликбаевич учун гаров кўринишида эҳтиёт чораси қўллашга розилик берди”, дейилган Остона суди матбуот хизматида.
Утембаев учун қанча гаров пули киритилгани маълум қилинмаган.
Собиқ элчи давлатга 140 млн тенгедан кўпроқ (360 минг доллардан кўпроқ) суммага зиён етказишда гумон қилинмоқда. 2018 йилда Қозоғистоннинг коррупцияга қарши хизмати маблағлар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчихонаси қурилиши вақтида сохта ҳужжатлар орқали ўғирланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024