Жаҳон | 09:40 / 22.01.2019
29839
2 дақиқада ўқилади

Қадимги тош ёдгорлик сохта бўлиб чиқди

Фото: Aberdeenshire council/PA

Шотландияда ёши минг йилга тенг деб баҳоланган мегалитик қурилма сохта бўлиб чиқди, у ўтган асрнинг 90-йилларида фермер томонидан яратилган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Доира шаклидаги ўзига хос қурилма Шотландиянинг Абердиншир округидаги Леошель-Кушни приходида жойлашган. Шунга ўхшаш бошқа кромлехлардан уни турувчи тошларнинг кичик ҳажми ва диаметри ажратиб туради. Шотландия археологик хизмати мегалитни ҳақиқий қадимий кромлех деб ҳисоблаган ва тадқиқот олиб борган. Бироқ, у жойлашган ердаги ферма собиқ эгаси ўзи қурилма қурувчиларидан бири эканини маълум қилди.

Археологик хизмат вакилларининг хабар беришича, мегалит ҳақиқий бўлиб чиқмаганидан афсусланишган, аммо уни «ландшафтнинг ажойиб элементи», деб ҳисоблашяпти.

Кеч неолит ёки эрта бронза асрида яратилган ва доира бўлиб турувчи, вертикал равишда қўйилган тошлар гуруҳидан иборат қадимий қурилма кромлех деб аталади. Кўпинча мегалитлар, масалан, Стоунхенж кромлех дейилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид