02:16 / 23.01.2019
7917

Андижонда суд раислари брифинг ўтказди

Андижон вилоят телерадиокомпаниясида, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди ҳамда Андижон вилоят Маъмурий ва Иқтисодий судларининг раислари соҳа фаолияти бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинг ўтказди.

Брифингда Маҳалла жамоат фонди, “Оила” илмий-амалий маркази, хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси В.Назаров, фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Ж.Карабоев, Андижон вилоят маъмурий судининг раиси О.Мирзамаҳмудов ҳамда Андижон вилоят иқтисодий судининг раиси А.Шукуриллаевлар 2018 йилда судлар томонидан одил судловни, жисмоний ва юридик шахслар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоялаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда амалга оширилган ишлари бўйича ахборот беришди.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди ўтган йил давомида 2.822 нафар шахсга нисбатан 2.069 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми, 7 нафар шахсга нисбатан 4 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилгани, 947 нафар шахсга нисбатан 869 та жиноят иши тугатилгани, вилоятда умумий жиноятлар сони 22,5 фоизга камайгани, 51,8 фоизи ишлар сайёр суд мажлисида кўрилгани, тарғибот ишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 64,3 фоизга ортгани таъкидланди.

Суд раислари оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Элмурод Эрматов, Андижон

KUN.UZ мухбири

Top