Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: АҚШ Хитой билан тайёргарлик музокараларидан бош тортди
Фото: Getty Images
АҚШ ҳукумати Хитой томонининг маслаҳатлашувлар янги босқичи арафасида тайёргарлик музокараларини ўтказиш бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда Financial Times манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон технологияларнинг «мажбурий» берилиши масаласида етарлича олға силжишга эришилмагани сабабли тайёрлов музокараларини бекор қилган.
Таъкидланишича, АҚШ вакиллари Хитой иқтисодиётидаги «таркибий» ислоҳотлар масаласи муҳокама қилинишидан ҳам норози бўлганлар.
Бироқ, томонлар 30-31 январь кунларига режалаштирилган савдо маслаҳатлашувларининг янги босқичига тайёргарлик кўришни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters АҚШ ва Хитой ўртасида тайёрланаётган савдо келишуви тафсилотларидан хабар топганди.
Мавзуга оид
23:00 / 11.03.2026
Ғарбий Европада АҚШ-Эрон урушининг биринчи кунида сирли радиостанция ишга тушди
22:40 / 11.03.2026
Мантиқсиз уруш. Уни бошлаганлар қандай тугатишни билмаяпти
21:04 / 11.03.2026
Эрон уруши: Трампнинг MAGA’чилар билан ораси бузилди
20:44 / 11.03.2026